Халқ саҳна рақсини ўқитиш услубиёти
Ушбу қўлланма баклавриатнинг Хореография бўлими учун тайёрланган. Ўқув қўлланма келажакда институт талаблари, хореография коллежлари ва мусиқа мактаблари, хореография жамоа раҳбарлари фаолияти учун мўлжалланган. «Халқ саҳна рақси» махсус хореографик ўқув юртларида асосий ихтисослик фанларидан бири ҳисобланади. Ушбу фан ўзига хос халқ ва академик рақсларни ўрганишни назарда тутади.